Рус поэзиясининг қуёши Пушкин бир куни журнал ноширига хат йўллаб, ўзига тегишли қалам ҳақини сўрайди. Шоирга ёзилган жавоб хатида шундай саволлар бор эди: «Пулни душанбада олганингиз қулайроқми ёки сешанбами? Икки юз сўмнинг ҳаммасини биратўла олмоқчимисиз ёки олдин юз сўми ҳам кифоями?» Шоирнинг жавоби іисіагина эди: «Душанба сешанбадан яхши, икки юз сўм эса юз сўмдан яхши».