Машҳур Америкалик ёзувчи Хемингуэй Париждаги ресторанлардан бирида коньяк ичиб ўтирарди. Бир маҳал ёнидаги барменни чақириб, қадаҳдаги ичимликни «Сиз ҳам бир хўпланг» дея узатади. - Мен ичмайман!- кескин рад қилади бармен. -Статистика маълумотларига қараганда, ҳар йили спиртли ичимлик туфайли қарийб бир миллион француз ажалидан бурун ўлиб кетаркан. - Мутлақо ташвишланманг, чунки мен америкаликман.